Ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи ҳали ҳам мавжуд, шунинг учун Украинадаги уруш “ички жараён” ҳисобланади – Кремл.
Россия президенти маслаҳатчиси Антон Кобяковнинг сўзларига кўра, 1922 йилда СССР ташкил этилгани ҳақида халқ депутатлари съезди томонидан эълон қилинган, шунинг учун Иттифоқнинг тугатилиши ҳам айнан шу орган томонидан эълон қилиниши керак эди.
"Агар зарурий тартиб бузилган бўлса, демак, Совет Иттифоқи ҳали ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд. Мантиқий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралса, Украинадаги инқироз бу ички жараён", —деди Кобяков.