Ўзбекистондаги бир неча олий таълим муассасаларида раҳбариятда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Қуйида тайинланган янги ректорлар ҳақида маълумот берилади:
➖ Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган;
➖ Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университетига ректор этиб тайинланди. Ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган;
➖ Дилноза Хўжаева Қўқон давлат университети ректори лавозимига тайинланди. У тайинловгача Қўқон давлат педагогика институтида ректор бўлиб ишлаган;
➖ Баҳром Тўлаганов Тошкент архитектура-қурилиш университетининг янги ректори бўлди. У бунгача ушбу университетда Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор сифатида фаолият юритган;
➖ Садоқат Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бунгача Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида ишлаган.