Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни: эътибор марказида малакали ишчи кучи ва логистика ечимлари

Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни: эътибор марказида малакали ишчи кучи ва логистика ечимлари

Тошкентда «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни» анжумани бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг уч юздан зиёд етакчи бизнес ва ишбилармон доира вакиллари, вазирликлар раҳбарлари қатнашган тадбирда Ўзбекистон–Германия иқтисодий муносабатларининг имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Малакали ишчи кучи ва логистика ечимларининг барқарор ривожланиши мавзулари иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Анжуманда нутқ сўзлаган Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги фвқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер икки давлат иқтисодий робиталари келажакдаги ҳамкорлик учун улкан салоҳиятни таъминлайдиган барқарор пойдеворга қурилганини таъкидлади.

Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни: эътибор марказида малакали ишчи кучи ва логистика ечимлари

Икки давлат ишбилармонларининг аввалги учрашувида сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонга киритилган Германия инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 2 миллиард еврони ташкил этгани, олмон ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган 100 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилаётгани маълум қилинганди.

Ўзаро ҳамкорлик Германия канцлери Олаф Шольцнинг юртимизга ташрифидан кейин янада жонланди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда яшил энергетика, кимё саноати, яшил водород ишлаб чиқариш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва бошқа соҳаларда саноат кооперацияси ўзаро манфаатли шерикликнинг устувор йўналишлари экани қайд этилган.

Шунингдек, энергетика, транспорт-коммуникация, коммунал ва туризм инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим ва экология соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ҳам ҳамкорликнинг асосий йўналишларига киради.

Ташриф доирасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинган, етакчи корхоналар даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилган.

Яқинда Германиянинг нуфузли NTV медиаконцерни веб-сайтида чоп этилган мақолада қайд этилишича, «Хорижий инвесторлар ва компаниялар учун яратилган қулай муҳит туфайли немис компанияларининг Ўзбекистонга қизиқиши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Биргина 2023 йилнинг ўзида Германиядан 1 миллиард евродан ортиқ қийматда машина ва ускуналар, автомобиллар ва кимё маҳсулотлари экспорт қилинган. Ўзбекистондан Германияга озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари, металл етказиб бериш йўлга қўйилган».

Киритилди: Бугун 15:27. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!