Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда электр энергиясини беҳуда сарфлаганлар 15,4 млн сўмгача жаримага тортилади

Ўзбекистонда электр энергиясини беҳуда сарфлаганлар 15,4 млн сўмгача жаримага тортилади

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясидан беҳуда фойдаланган мансабдор шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга 8 миллион 800 минг сўмгача жарима солиниши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, бундай ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача, яъни 4 миллион 400 минг сўмдан 8 миллион 800 минг сўмгача молиявий жазо белгиланган.

Агар шахс маъмурий жазога тортилганидан кейин бир йил ичида энергияни яна беҳуда сарфласа, жарима миқдори ошади.

Такрорий ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 20–35 баравари миқдорида, яъни 8 миллион 800 минг сўмдан 15 миллион 400 минг сўмгача жарима қўлланилади.

Киритилди: Бугун 11:47. Ўқилди: 150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!