Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Россия: стратегик шериклик ва итифоқчиликни янги тенденциялари

Ўзбекистон ва Россия: стратегик  шериклик ва итифоқчиликни янги тенденциялари

Ўзаро ҳамкорлик янги янги босқичининг янги сиёсий тенденциялари

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида турибди. Ўзбекистон ва Россия давлат ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам сиёсий ҳуқуқий асосга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома доирасида изчил ривожланмоқда. Тизимий ёндашув натижалари шуни кўрсатадики Россия ва Ўзбекистон мунособатларида икки босқичи кузатилади. Бундай мунособатларнинг биринчи босқичи  икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг ўрнатилишидан бошланиб  2016 йилгача қамраб олса кейинги йиллар янги босқични белгилаб беради.

Икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичида  давлатимизда, минтақада, дунёда  тизимли ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, мамлакатимизнинг барча жабҳаларда кенг миқиёсли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, “янги ренесанс” ғояси шаклланмоқда. Ўз навбатида   Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида ва халқаро мунособатлардаги иштироки жадаллашиб “тез ўсиб бораётган минтақавий маъсулиятли давлат” мақомига, ҳамда ўзига хос ўринга ва эътиборга сазовор бўлмоқда.  Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар  бир томондан ижтимоий йўналтирилганлиги, кўлами, қамрови, суръати билан олдингилардан кескин фарқ қилса иккинчи томондан халқаро вазиятнинг тоборо  ўзгариб бораётган, зиддиятли ҳолатларнинг кучайиши, айниқса пандемия туфайли жаҳон сиёсатдаги зиддиятларнинг таранглашиб,  чуқурлашиб бораётган янги шароитида юз бермоқда оширилмоқда. Учунчи томондан, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ички ва ташқи сиёсат соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар жаҳоннинг йирик давлатлари Россия, АҚШ, Хитой давлатларда ҳам жиддий ижодий эътибор уйғотмоқда.

Бу борада Ўзбекистоннинг Россия билан  ўзаро ҳамкорлиги мулоқотлари фаоллашгани ва ривожланишининг янги босқичга киргани кузатилмоқда. Икки давлат ўртасидаги стратегиек шерикчилик ва иттифоқчилик мунособатларида 2016 йилдан бошланган янги тенденциялар вужудга келаганлиги билан фарқланмоқда. Бу тенденцияларда  тизим ташкил қилувчи сифатида олдинлари мавжуд бўлмаган биринчидан,  икки давлат  ўртасидаги стратегик шерикчилик ва иттифоқчиликни бугунги ҳолати ва истиқболини белгилаб берувчи давлат рахбарларининг   ўзаро ташрифлари улар ўртасидаги юқори даражада стратегик тафаккурга асосланган турли шаклдаги ўзаро мулоқатлар мазмуни ва иқтисодий маданий соҳаларда бўйича муҳокама этилаётган масалалар ва минтақадаги тизимли муаммоларга ўзига хос ёндашув ва ҳал этиш йўллари бўйича самийлик, ўзаро ҳурмат ва очиқлик тарихий аҳамият касб этмоқда. Булар ўз навбатида ҳамкорликнинг янги фалсафасини, янги стратегиясини белгилаш билан  бир вақтда янги тенденцияларни вужудга келишига олиб келди. Булар қуйидагиларда намоён  бўлмоқда.

Биринчидан икки давлат парламентлари ўртасида ялоқаларнинг йўлга қўйилиши; юксак технологияларга  асосланган қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши; Россия ва Ўзбекистонда худудлараро барча соҳаларда ўзаро алоқаларнинг шаклланиб ривожланиб бориши;  олий таълим соҳада янги шаклда,  форматда  ҳамкорликнинг вужудга келиши ва ривожланиб бориши

Иккинчидан ва икки мамлакат ўртасида  тузулган шартномалар, келишувлар, битимлар ва уларн  амалга  тадбиқ этиш бўйича ҳаракатлар мазмун моҳияти ўзаро ҳамкорликнинг ривожланишининг янги ўзгаришларини  белгилаб бермоқда.Учунчидан ўзаро ҳамкорликнинг бугунги янги босқичи тарихий, стратегик ва ўзаро манфаатлиги ҳамда муҳим сиёсий воқелиги билан ажралиб туради.Тўртинчидан  ўзаро манфаатли ҳамкорликда иқтисодий ва маданий гуманитар алоқаларнинг устунлиги ўсиб бормоқда. Бешинчидан  икки давлат  ўртасидаги ҳамкорликнинг мазмуни сураъти, қамрови натижалари ва истиқболли йўналишлари Евро осиё минтақасидаги ҳалқаро мунособатларнинг ижобий ривожланишига катта таъсир  кўрсатмоқда. Марказий осиё минтақаси барқаро ўсиш ва тинчлик  ва хавфсизликни таъминлашда муҳим ахамиятга  бўлмоқда.

Парламент  дипломатиянинг йўлга қўйилиши янги йўналиш

2016  йилдан бошлаб  Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида   парламент дипломатияси шаклланиб тобора ривожланиб бориши кузатилмоқда. Бугунги кунда бу жараёнлар ортга қайтмас бўлиб доимий ривожланиб борувчи тенденцияга айланмоқда. Бу борада Россия Федерацияси федерал мажлиси, Давлат Думаси билан ҳамкорлик Ўзбекистон республикаси Сенати ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг стратегик йўналишларидан биридир. Мазкур жараёнда барча даражада, хусусан парламентлар раҳбарларининг ўзаро ташриф ва учрашувларини ташкиллаштириш муҳим омил бўлмоқда. Бунинг натижасида Икки давлат ўртасидаги мунособатларнинг янги йўналиши парламентлар ўртасидаги алоқаларнинг шакланиши  ва унинг тенденцияга айланиши кузатилмоқда. Мустақилнинг биринчи босқичида  бу соҳада алоқалар деярли йўқ эди. 2016 йилдан кейин аҳвол бутунлай ўзгарди. Парламентларнинг алоқаларнинг янги босқичга чиқиши улар томонидан кўтарилган ва ҳал этиб борилаётган масалаларнинг турли  йўналишлари, кенг қамровлиги ўзаро алоқаларнинг янги босқичга чиқишига янги импулсь берди. Жумладан, 2019 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Норбоева Россия Федерацияси Федерал мажлиси Федерация кенгаши Раиси В.Матвиенко билан ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин билан учрашди ва ўзаро мулоқатлар  олиб борди

Ушбу учрашувларда   Биринчидан парламентлараро муносабатларнинг муҳим жиҳатлари, ўзаро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш  масалалари ҳар томонлама муҳокама этиш  йўлга қўйилди. Иккинчидан икки томонлама мунособатларда савдо - иқтисодий, илм - фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари  кўриб чиқилди. Бу борада иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказишнинг аҳамиятига ало муҳимлигига урғу берилди. Учунчидан, гендер тенгликни таъминлаш масалалари, «Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари билан мулоқот» платформаси фаолияти кўриб чиқилди.  Тўртинчидан, Бағрикенглик масаласида Ўзбекистоннинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда Россия томони 2022 йил май ойида ўтказиладиган Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этишга таклиф қилди. Бешинчидан, ёшлар парламентлари орқали ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда Россиядаги ўзбекистонликлар  билан учрашув давомида кўтарилган ижтимоий масалаларни Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлис Федерация кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти доирасида ҳал этиш муҳокама этилди.Олтинчидан, Терроризм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва рақамли суверенитетни таъминловчи қонунчиликни шакллантириш бўйича  қонунлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал мажлиси Федерация кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Томонлар парламент назоратини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишдан, парламент дипломатиясини фаол тарғиб қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Қонунчилик палатасидаги Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини янада кенгайтириш борасида ҳам фикр алмашилди.

Юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқариш объеклари бўйича ҳамкорлик

Ўзаро ҳамкорликда иқтисодий мунособатлар асосий аҳамият касб этади. Бу соҳасадаги харакатлар изчил ривожланиб келмоқда. Россия Ўзбекистоннинг  асоий иқтисодий, инвестициялар олиб кириш  бўйича Хитойдан кейинги иккинчи давлат  бўлиб қолмоқда. 2016 йилдан кейин ушбу йўналишда хозирги кун талаблари ва истиқбол нуқтаи назаридан олдингилардан катта фарқ қиладиган янги ўзгариш кузутилмоқда. Яъни иқтисодий шерикчиликда инновацион мазмунга, юқори технологияларга асосланган ўзаро ҳамкорлик даги ишлаб чиқариш корхоналарини, объектларини ишга тушуриш салмоқмоғи ошиб бормоқда. Бу жараён олдинги босқичдаги ривожланишдан кескин фарқ қилади. Булар қуйидагиларда кузатилмоқда.

Биринчидан, Фикримизнинг яққол мисоли сифатида 2020 йилнинг декабрь ойида ишга тушган мутлоқа янги энг замонавий технологиялар ёрдамида ишлайдиган Тошкент металлургия заводир. Бу объект тўлиқ лойиҳага чиққанда ички бозорнинг эҳтиёжлари  тўлиқ ёпиш билан бир қаторда йилига 90 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Бундан ташқари корхонанин ишга тушурилиши қурулиш ва турдош соҳаларни ривожланишига туртки берди. Ижтимоий  жиҳатдан бошқа турдош корхоналар билан ҳисоблаганда қўшимча беш минг иш ўринлари яратилади.

   Иккинчидан, Бугунги кунда замонавий технологияларга асосланган  Россиянинг «ЛУКОЙЛ» Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик инвесторлардан бири бўлиб қолмоқда, Қандим газни қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда. Ҳаузак ва Шоди конлари, Жануби-Ғарбий Ҳиссордаги конлар ўзлаштирилмоқда. “Газпром” компанияси “Шохпахта” газ конини ўзлаштириш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш давом эттириляпти.Телекоммуникация соҳасида “ВымпелКом” компаниясининг “Юнител” МЧЖ шуъба компанияси нинг умумий инвестициялари ҳажми 1,15 миллиард доллардан зиёд. Россиянинг “Евроцемент” холдинги таркибидаги “Оҳангаронцемент” ОАЖ томонидан Тошкент вилоятида “қуруқ усул” билан цемент ишлаб чиқариладиган янги заводни барпо этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.“Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ базасида “Ростсельмаш” заводи иштирокида комбайнлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Гидроэнергетика соҳасида РФ Ташқи иқтисодий банки молиявий кўмагида 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги мини ГЭС (Дарғом каналида ва Қуйичотқол ГЭС таркибида)лар, амалдаги Фарҳод ва Тўпаланг ГЭСларнинг модернизацияси шулар жумласидан.

Учунчидан, Россиянинг “Росатом” давлат корхонаси  билан Марказий  Осиёда биринчи марта атом электростанцияси қурулиши бошлаб юборилди. Бундай юқори даражадаги технологик хусусиятга, халқаро миқёсдаги иқтисодий комплексга Ўзбекистноннинг асосий партнер сифатида танланиши авволом бор катта ишончи кўрсатади иккинчи томондан  юқори технологияларни иқтисодиётга қўллаш орқали ишга тушурилиши мамлакатнинг ҳозирги замон талаблари  асосида ривожланаётганлигини тасдиқлайди. Гап шундаки, атом энегетикаси мамлакатимизнинг кейинги ўн йилликларда энергохавфсизлигини олдиндан таъминлашга эга  бўлади. Бундай юқори технологик Атом электро станциясида электр энергегия ишлаб чиқаришда турли захарли газлар ажралиб чиқмайди, атроф муҳитга салбий таъсир этишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари ушбу лойиҳа бўйича сарфланадиган ҳар бир доллор маҳаллий таъминловчиларга 1.9 доллор фойда келтиради 4.3 доллар мамлакат ялпи ички ишлаб чиқаришга ва 1.4 доллор турли солиқ тушумлари сифатида киради. Шунингдек тизим ташкил этувчи сифатида ижтимоий иқтисодий ҳаётнинг қишлоқ  хўжалиги, медицина, қурулиш,таълим ва фан каби соҳаларини замонавий ривожланишига имкониятлар яратади. Бундан ташқари ижтимоий масалаларни ҳал қилишда ҳам аҳамиятли. Масалан  АЭСда ҳар иш жойи қўйимча қурулиш, ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи персонал, олимлар ва мутахассислар каби иш ўринлари пайдо бўлади. Албатта  бу соҳада фаолит  юритадиганлар  замонавий табиий фундаментлар фанлар физика, математика, химия, ахборот технологиялари соҳасидаги билимга, тажрибага эга бўлиши керак. Бир сўз билан айтганда замонавий техник ва технологик тафаккурга эга юқори малакали рақобатбардош мутахассислар шаклланади. Бу борада ишлаб бошлаб  юборилган. 2019 йилда Тошкентда биринчи марта дунёда ва Россияда  катта мавқеага эга бўлган юқорит технологиялар билан ишловчи мутахассислар тайёрловчи Москва Физика  миллий ядро тадқиқотлари Университетининг филиали очилди. Шу ҳолатнинг ўзи иқтисодиётга  бутунлай янги йўналиш бошланганлини тасдиқлайди. Энг асосий ушбу лойиҳа бугунги кунда энергетика соҳасида жаҳонда шаклланаётган умумий тенденцияни ифодалайди, иқтисодиётнинг юқори технологияга асосланиши жаҳон стандартлари асосида ривожланишига янги импулсь беради. Ушбу тенденциялар мамлакатимизнинг кейинги ривожланишига муҳим тизим ташкил  этувчи сифатида иқтисодиётнинг янги босқичга чиқишига муҳим стратегик ахамиятга эга  бўлади  ва пировардида аҳолининг турмуш даражасининг ошишига катта ёрдам беради.

Тўртинчидан, Ушбу янги тенденциянинг ортгақайтмаслигини муҳимлигини ва ахамиятини ва мунтазам  ривожланиб бораётганлини шу йилнинг 5-7 апрель кунлари Тошкентда  бўлиб ўтган Халқаро ИННОПРОМ  халқаро саноат кўргазмаси тасдиқлади. Ушбу кўргазмада Ўзбекистондан мингдан ортиқ Россиядан 300 дан ортиқ компаниялар иштирок этди. Шунингдек тадбирда Арманистон, Белоруссия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Франция, Чехия, Япониядан вакиллар иштирок этишди.

Асосий эътибор,  Россия ва Ўзбекистоннинг худудлар  ва соҳалараро ҳамкорлигига ва юқори технологиялар асосида Ўзбекистоннинг газтранспорт тизимини, рақамли ишлаб чиқариш, машинасозлик, нефтгаз соҳасини ва саноатни молиялаштириш, энергетика ва бошқа муҳим соҳаларни модернизациялашга қаратилди. Россия томони янги қўшма корхоналар орқали мамлакатимиз иқтисодиётига инвестициялар олиб киришни (бугунги кунда 10миллиард АҚШ долларидан ошган) кучайтиришни назарда тутмоқда. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган «Лойиҳа офиси» фаолиятини муҳокама қилди. Жумладан, айни пайтда 5,8 миллиард долларлик 104 лойиҳа амалга ошириш босқичида эканлиги таъкидланди. Тадбир якунлари бўйича иштирокчи-мамлакатлар ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида умумий қиймати 3 миллиард доллардан кўпроқ бўлган инвестиция ва савдо шартномалари тузилди.

Худудлараро ҳамкорлик икки томонлама мунособатларда янги йўналиш

Икки томонлама ҳамкорликдаги муҳим стратегик аҳамиятга эга,  олдинги ўзаро ҳамкорлик шаклларидан фарқ қилувчи янги тенденция бу худудлараро алоқаларнинг шаклланиши ва унинг мунтазам ривожланиб боришидир. Бу шаклдаги ҳамкорлик ўзига хос уникал хусусиятга эга. Географик жиҳатдан  қулайлик, бошқа худудларда бир бирини такрорламайдаган имкониятлар, шарт - шароитларни мавжудлиги ва улардан унумли фойдаланиш ўзаро ўзароманфаатли ҳамкорликни янги босқичга чиқишига катта турки  бўлмоқда. Бу йўналишда, савдо иқтисодий, инвестицион маданий - гуманитар соҳаларда алоқаларни кучайтириш ва уларнинг янги моделини яратиш бўйича кенг мулоқат олиб борилиши биринчи марта 2018 йилда Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида худудлараро ҳамкорликнинг  биринчи форуми  ўтказилди. Форумнинг ахамияти ва янгилиги шундаки авваллари икки давлат  ўртасидаги алоқалар асосан катта бизнес структуралари билан амалга оширилган ва кичик ва ўрта бинеснинг имкониятлари  эътиборга олинмаган. Бу янги ҳаракат ўз навбатида янги инструмент сифатида вужудга келди.  Икки мамлакатнинг кичик ва  ўрта бизнес вакилларини тўғридан  ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришнинг, бизнес режаларини ишлаб чиқишлари ва амалга ошириш учун шартномаларини тузушлари учун қулайликлар яратди. Бу жараёнга Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги иқтисодий, маданий -гуманитар дипломатияни ривожлантириш  бўйича дипломатлар Россиянинг ҳар бир  худудларида илгари очилмаган янги қирраларини аниқладилар, бундай имкониятларни ўрганишлари кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувлари амалий  аҳамият касб этмоқда. Биринчи форум натижалари бўйича 3 миллиард АКШ  доллари ҳажмида шартномалар имзоланган. Хусусан, 2017-2018 йилларда Россия минтақалари раҳбариятлари даражасида, жумладан, Чеченистон Республикаси ва Татаристон раҳбарлари, Санкт-Петербург, Челябинск, Ивановск ва Оренбург вилоятлари губернаторлари билан 20 дан ортиқ икки томонлама ташрифлар амалга оширилди. Олтой ўлкаси, Новосибирск ва Свердловск вилоятлари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида делегациялар ташриф буюрди. Ўз навбатида, жорий йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар Россиянинг кўпгина ҳудудларида бўлиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Бундай янги тенденция  доирасидаги ўзгаришлар тобора  кенг қамровлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққанлиги билан ҳам изоҳланади.

 Ҳозирги кунда форумнинг иккинчисини ўтказишга тайёргарлик ишлари  жадал кетмоқда. Бўлажак форум доирасида икки давлат ўртасида ҳудудлараро бир қатор инвестицион келишувлар имзоланиши олиб бормоқда. Россиянинг йирик шаҳарларида Ўзбекистоннинг вилоятларини савдо уйлари ва улгуржи тақсимот марказлари, қўшма корхоналар фаолият юритишини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган. Мазкур форум доирасида қатор экспорт ва импорт шартномалари тузилиши кўзда тутилмоқда. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти Ўзбекистондан экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва хизматларга оид битимлардир. 

Бугунги кунда мамлакатимиздаги хўжалик субъектлари билан Россиянинг 70 ортиқ худулари энергетика, металлургия, машинасозлик, қишлоқ  хўжалиги соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорликни олиб бормоқдалар. Россиялик мутахассисларнинг фикрича булар орасида 10 лидерликни Москва, Сантк Петургбург, Челябинск, Москва, Свердловск, Самара, Иванова Белгород, Вологда областлари ҳамда Татаристон республикаси ташкил этмоқда. Биргина 2019 йилнинг ноябр ойида Свердловск области губернатари Е.Куйвашевнинг Наманган вилоятига ташрифи натижасида 106,7 миллион Акш долларига тенг контрактлар тузулган ва унинг 25,7 млн доллари инвестициялар шарномаларни ташкил этади. 2020 йилда Приморя ва Омск областининг вакиллари  Тошкентга келишди.

Бундай ҳамкорликнинг янги шаклидан икки томон ҳам  манфаатдор, бу борада улкан салоҳият мавжуд. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик  ушбу давлатларнинг кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамланишига ва янада ривожланишига олиб келмоқда. Бу ҳолат ўз навбатида мамлакатимизда амалга ошилаётган ислоҳотларнинг самрали бўлишига пироварда мавжуд иқтисодий муаммоларни ечишга ва аҳолининг яшаш сифатини ошишига олиб келишига замонавий стратегия сифатида ёрдам беради.

Олий таълим соҳасида алоқалар

Стратегик  шерикчилик ва иттифоқчиликнин кенгайиши ва мустаҳкамланиши доирасидаги алоқаларда яна бир янги тенденция бу  2016 йилдан бошлаб икки давлат ўртасида олий таълим соҳасида алоқаларнинг янги босқичи бошланганлигидир. Аввалари  бу соҳада алоқалар деярли тўхтаб қолган эди.Тахлиллар кўрсатишича бу соҳадаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли  бўлиб, чуқурлашиб кенгайиб бормоқда. Булар қуйидагиларда  кузатилмоқда.

Биринчидан, 2016 йилгача мамлакатимизда Россиянинг 4 олий ўқув юрти фаолият  юритган бўлса,бугунги кунда мамлакатимизда Россия етакчи олий таълим муассасаларининг 12 та филиали фаолият юритмоқда. Шуни алоҳида айтиш керакки биринчи марта йирик салоҳиятга эга  замонавий соҳалар учун мутахасслар тайёрлайдиган Москва давлат Университети очилган  бўлса бугунги кунда МИСИС, Москва физика инженерлик институти, Москва энергетик институти, Менделеев номидаги Россия химия технология университети, Россия давлат филькультура , спорт, ёшлар ва туризм университетининг, Астрахан давлат техник Университетининг филиаллари фаолият  юритата бошлади. Шу йилнинг сентябридан санкт Петургбург Университетининг филиали фаолият юрита бошлайди. Бундай ўзаро ҳамкорлик  Россия ва Ўзбекистон олий юртлари билан умумтаълим ва тор мутахассислик тайрлашнинг дастурлари амалга ошириш бўйича яқин ўзаро фаолият йўлга қўйилди. 2020 йилда онлайн форматда икки давлат Ректорларининг минтақалараро конференциясининг ўтказилиши муҳим воқеа бўлди. Ўз навбатида Россияда талим олаётган талабалар сони  ортиб бормоқда. Уларнинг сони 30 мингдан ошди.

Иккинчидан, 2019 йилдан Россия федерацияси олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиалларини ташкил этиш ва тартибга слиш бўйича   ҳукуматлараро комиссиясининг битим кучга кирди. Шу йилнинг ўзида Ўзбек Россия ҳукуматлараро комиссиянинг мажлисида  икки давлатда талим, квалификация ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича битим имзоланди.

Учунчидан, Мамлакатимизнинг 34 олий ўқув юртида Россиянингг 48 олий ўқув юртлари билан қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрланмоқда. Шунингдек Олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик сезиларни кенгайди. Ҳозирги кунда икки мамлаканинг 70 дан ортиқ олий ўқув юртлари ҳамкорликни йўлга қўйди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик ҳамкорлиги мунтазам ривожланиб кенгайиб янада мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги босқичи 2016 йилдан бошланиб янги тенденцияларни келтириб чиқарди

 Икки давлат рахбарлари билан мунтазам олиб борилаётган олий даражада мулоқотлар  Ўзбекистон Президенти олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг шунингдек ташқи сиёсатининг Россияда юқори баҳолаётганлигини, ишончли ҳамда маъсулиятли стратегик шерик ва иттифоқчи сифатида қаралаётганлигини кўрсатади.

Шубҳасиз, ўзаро стратегик  шериклик ва иттифоқчиликка асосланган ҳамкорликнинг янги даври Ш.Миризиёвнинг президентлик даври билан боғлиқ бўлмоқда. Ўзбекистонда 2016 йилдан буён амалга оширилаётган очиқ, амалий ва прагматик ташқи сиёсати  давлатлараро ўзаро манфаатли алоқалар ва мунособатларни стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янги даражасига олиб чиқишга чиқиш ва  ривожлантириш учун янги имкониятларни, механизмларни, воситаларни  очди.

Шунингдек икки   давлат ўртасида мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда аввал эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янги импульс берди. Икки давлат ўртасида имзоланган ҳужжатлар кенг қамровли бўлиб, ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маданий гуманитар соҳаларини қамраб олади ва бугунги тез ўзгарувчан халқаро шароитда кенг қамровда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар, шарт шароитлар яратмоқда.

Сайфиддин Жўраев, ТДШУ профессори, сиёсий фанлар доктори.

Киритилди: 17:15 26.04.2021. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!