Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Корея: ноёб ва камёб металлар соҳасида янги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Корея: ноёб ва камёб металлар соҳасида янги ҳамкорлик

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ҳамда «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда Корея Республикаси билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш, металлургия, нанотехнологиялар ва янги материаллар соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, технологик металларни етказиб бериш, илмий-тадқиқот ва кончилик фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида делегация вакиллари Ўзбек-Корея нодир металлар марказида ҳам бўлиб, у ердаги мавжуд замонавий техникалар билан танишишди.

Киритилди: 12:08 06.12.2024. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!