Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ҳарбийларини портлатиш режалаштирилгани айтилди

Россия ҳарбийларини портлатиш режалаштирилгани айтилди

Россия ҳарбий хизматчиларини портлатишни режалаштирган Украина фуқароси ўн йилга озодликдан маҳрум этилди. У дастлабки икки йилни қамоқхонада, қолган муддатни эса қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўтказади. Шунингдек, унга 30 минг рубль миқдорида жарима ҳам белгиланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Жанубий ҳарбий округ ЙҲХБ маълум қилди.

Тергов материалларига кўра, Херсон вилоятининг Горностаевка қишлоғида истиқомат қилувчи 23 ёшли Рустам Чижик минтақада жойлашган рус ҳарбийларини портлатиш учун граната ва тротил шашкаларидан фойдаланмоқчи бўлган. Унинг иши жиноят содир этишга уриниш, терроризм ва портловчи моддалар билан ноқонуний муомала қилиш моддалари бўйича кўриб чиқилган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 1-қисми, 222.1-моддаси 1-қисми).

Киритилди: 23:43 04.02.2025. Ўқилди: 1924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!