Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров бошчилигидаги расмий делегатсиянинг Афғонистон Ислом Амирлигига амалга оширган хизмат сафари давомида икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва савдо-иқтисодий алоқалар бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Хусусан, Балх вилояти ҳокими Ҳожи Муҳаммад Юсуф Вафо билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама савдо, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт-импорт тартибларини соддалаштириш, ўсимликлар карантини ва уларни биргаликда бошқариш масалалари муҳокама қилинди.
Бу ҳужжат нафақат икки томонлама ҳамкорликни, балки Марказий Осиёдаги экологик барқарорлик ва трансчегаравий сув ресурслари бўйича келажакдаги ўзаро масъулиятли ёндашувларни белгилаб беради.
Айтиш мумкинки, мазкур ташриф Афғонистон Ислом Амирлиги билан яхши қўшничилик, иқтисодий интеграция йўналишидаги янги даврни бошлаб берди. Айни вақтда, бу Ўзбекистоннинг минтақавий тинчлик, барқарор тараққиёт ва экологик хавфсизлик йўлидаги қатъий сиёсатини амалда намоён этувчи навбатдаги муҳим қадамидир.
Қолаверса, муҳокама қилинган ҳар бир йўналиш – қишлоқ хўжалиги, экспорт-импорт, карантин чораларидан тортиб икки давлат манфаатларига хизмат қилиш билан бирга, бутун Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий барқарорлиги ва экологик хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.