Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда II Жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум бўлди

Ўзбекистонда II Жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум бўлди

Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар 82 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Махсус тарзда қайта кўриб чиқилган ҳарбий қайд варақалари асосида аниқланишича, Ўзбекистондан фронтга 1 миллион 951 минг нафар киши сафарбар этилган, улардан 538 минг нафари ҳалок бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрий 82 нафарни ташкил қилади. Уларнинг энг ёши улуғи 114 ёшни қаршилаган.

Уруш даврида Ўзбекистон муҳим фронт орти марказига айланган. Бу ерда 280 та янги корхона барпо этилган, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, республика эса 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинганларни, жумладан, 250 минг етим болани бағрига олган.

Киритилди: 23:30 02.05.2025. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!