Америка Қўшма Штатлари Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш музокараларида энди воситачи сифатида иштирок этмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.
Брюснинг сўзларига кўра, Вашингтон энди музокараларда етакчи эмас, балки фақат ёрдамчи ролини бажаради: “Бошқа давлатларда бўлиб ўтадиган учрашувларга илтимос билан чақирилганда дарҳол етиб боришни режалаштирмаяпмиз. Биз энди воситачи эмасмиз”
Унинг таъкидлашича, энди тинчлик жараёнини олиб бориш масъулияти тўлиқ Москва ва Киев зиммасида: “Ҳозир айнан Россия ва Украина ушбу можарони қандай тугатиш кераклигини кўрсатадиган аниқ ғоялар тақдим этишлари керак. Бу фақат уларга боғлиқ”