Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон U23 терма жамоаси плей-оффда қайси терма билан ўйнайди?

Ўзбекистон U23 терма жамоаси плей-оффда қайси терма билан ўйнайди?

Хабарингиз бор, айни кунларда Қатарда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2та ўйиндан кейин плей-офф босқичи масаласини ҳал қилди. Тимур Кападзе жамоаси 3-турни 23 апрель куни Вьетнамга қарши ўтказади.

Мазкур ўйинда дуранг ўйнасак ҳам гуруҳда 1-ўринни эгаллаймиз. Шунда "С" гуруҳида 2-ўринни банд этган жамоа билан чорак финалда тўқнаш келамиз. Кўп эҳтимол билан бу Таиланд ёки Ироқ бўлади. Тожикистон термаси бўлиш эҳтимоли ҳам бор.

Агар бу босқичда ўта олсак, ярим финалда "В" гуруҳи ғолиби / "А" гуруҳида 2-ўрин жуфтлиги ғолибига қарши олимпиада йўлланмаси учун жанг қиламиз. "В" гуруҳи ғолиблиги учун Жанубий Корея ва Япония кураш олиб боришмоқда.

Киритилди: 20:36 21.04.2024. Ўқилди: 3855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!