Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини расмийлаштирди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини расмийлаштирди

Ўзбекистон терма жамоаси U-17 Осиё кубогида муддатидан олдин чорак финал масаласини ҳал этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

"Оқ бўрилар" Осиё кубогининг 1-турида Таиландни 4:1 ҳисобида, 2-турда Хитойни 2:1 ҳисобида таслим этди. Терма жамоамизнинг кечанинг ўзида мундиалга йўлланма олиши учун Саудия Арабистони Таиландга мағлуб бўлмаслиги керак эди, бу ўйинда араблар жануби-шарқий осиёликлар устидан ғалабага эришди ва шу тариқа Ўзбекистон U-17 ЖЧга йўлланмани қўлга киритди.

Киритилди: 11:35 07.04.2025. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!