Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

Ўзбекистон ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

2025 йилнинг биринчи чорагида мамлакат қарзи 4,3 млрдга кўпайди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2025 йилнинг биринчи чорагида 68,4 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк расман маълум қилди. Қарзнинг 35,8 млрд доллари давлат, 32,6 млрд доллари эса корпоратив сектори ҳиссасига тўғри келади.

Сўнгги уч ойда ташқи қарз 4,3 млрд долларга ошган бўлиб, шундан 1,9 млрд доллари давлат, 2,4 млрд доллари эса компания ва банклар қарзи ҳисобланади. Тафтишларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий қарз 14,9 млрд долларга ўсган.

Мутахассислар бу ўсишни асосан самарасиз давлат компаниялари ва тижорат банклари фаолияти билан боғламоқда. Ташқи қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг иқтисодий қайтиши шубҳали экани айтилади.

Қарз юки ортиши солиқ босимининг кучайиши ва хизматлар нархининг ошиб боришига олиб келмоқда. Корпоратив қарзлар эса, айниқса, тарифларнинг ўсиши орқали аҳолига бевосита таъсир қилмоқда.

Молиячилaрнинг таъкидлашича, бундай суръатдаги қарз ошиши давлат бюджети ва аҳоли барқарорлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Маҳаллий ва хорижий иқтисодчилар қарздан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўришни тавсия этмоқда.

Киритилди: 17:23 05.07.2025. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!