Эртага Батуми шаҳрида Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Грузия ташқи сиёсат маҳкамаси баёнотида айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Грузияга Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин Мухриддин ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ташриф буюради.
Тадбир доирасида, шунингдек, Бочоришвилининг вазир ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.