Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тайёрланадиган статистик маълумотларнинг халқаро стандартлар ва кодексларга мувофиқлиги баҳоланади.
Мазкур баҳолашни 2027–2028 йилларда Халқаро валюта жамғармаси томонидан ROSC Assessment методологияси асосида ўтказиш белгиланган.
Баҳолаш жараёнида:
🔵статистик маълумотларни шакллантиришда қўлланилаётган услубиятлар;
🔵фойдаланилаётган маълумотлар манбалари;
🔵статистик кўрсаткичларнинг қамрови ва даврийлиги;
🔵маълумотларнинг ишончлилиги ва ўзаро мувофиқлиги;
🔵статистик маълумотларни эълон қилиш тартиби;
🔵фойдаланувчилар учун маълумотларнинг очиқлиги ва тушунарлилиги ўрганилади.
ROSC Assessment миллий статистика тизимидаги мавжуд жараёнларни халқаро мезонлар асосида холис баҳолаш, илғор амалиётларни белгилаш ва такомиллаштирилиши зарур бўлган йўналишларни аниқлаш имконини беради.
Баҳолаш натижалари асосида статистик маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.
📊 Натижада Ўзбекистонда шакллантирилаётган макроиқтисодий ва молиявий статистиканинг сифати ва халқаро таққосланувчанлиги янада оширилади.