Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон кубоги. "Андижон" – "Сурхон" баҳси санаси ўзгарди

Ўзбекистон кубоги. "Андижон" – "Сурхон" баҳси санаси ўзгарди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон" – "Сурхон" ўйини 16-апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Андижон шаҳридаги сиёсий тадбирлар сабаб бир кун кейинга кўчирилди, дея хабар берди лига матбуот хизмати.

15-17-апрель кунлари Давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи режалаштирилганлиги сабабли клубнинг кубок доирасидаги "Сурхон"га қарши беллашуви 17-апрель куни 19:00 га белгиланди.

Ўз навбатида, "Сурхон" жамоасининг Суперлига 6-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши баҳси 21-апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:55 13.04.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!