Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига кўпроқ мойил мамлакатлардан...ми?

Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига кўпроқ мойил мамлакатлардан...ми?

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунгача глобал йиллик ўртача ҳаво ҳарорати 1880 йилдаги даражадан 1°C га ортган. Ўзбекистонда худди шу давр учун ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1,6°С га кўтарилган. 

 

0001-001-Ekologicheskie-problemy-Zagrjaznenie-atmo.jpg

Бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири эканини тан олди. XX асрга келиб, дунё иқтисодиёти кескин тараққий этди, табиат қонуниятларига бўйсунмаслик, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик каби омиллар атмосферага беҳисоб иссиқхона газлари чиқарилишига, бу эса иқлим ўзгаришига олиб келди. Натижада Ер юзининг турли нуқталарида фасллар алмашинуви, ҳалокатли табият ҳодисалари, жазирама, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва бошқа экологик муаммоларга сабаб бўлмоқда.

 

Яъни, исиш жадаллиги глобал миқёсда кузатилаётган ўртача суръатдан юқори. Сабаби, Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига кўпроқ мойил бўлган мамлакатлар қаторига киради.

 

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, иқлим исиши экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилояти каби минтақаларда экологик вазиятнинг кескинлашувига, йил мобайнида жазирама давр давомийлигининг ортиши ва кучайиши натижасида аҳоли ўртасида касалликларнинг ортиши, шунингдек, бошқа хавфли табиат ҳодисалари – селлар, тошқинларнинг тез-тез такрорланиши, юқори тоғлардаги кўлларнинг ўпирилишига олиб келиши мумкин.

 

Ocean.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йилнинг 25 сентябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида Президентимизнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида парламент қуйи палатасига киритилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси “Париж битими” (Париж, 2015 йил 12 декабр)ни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуни маъқуллангани мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

1111327195eb56c90f246ce45b210e48_XL.jpg

 

Мазкур халқаро битим 2015 йил 12 декабрда Парижда Бирлашган Миллатлар Ташкилотиниинг (БМТ) иқлим ўзгаришлари бўйича доиравий конвенцияси (ИЎДК)га бағишланган конференциянинг 21-сессиясида қабул қилиниб, 2016 йил 4 ноябрда кучга кирган эди. Ушбу битимни имзолаган 195 мамлакатнинг 180 таси мазкур ҳужжат иштирокчиси бўлса, уни ратификация қилмаган мамлакатлар кузатувчи мақомига эгадир. Кузатувчи мақомига эга давлатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан иқлимга доир дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришда чекловлар қўлланилади. Ўзбекистон 2017 йил 19 апрелида БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида Париж битимини имзолаган, бироқ ҳозирги вақтга қадар ушбу битимни ратификация қилмаганди.

 

image-wide-1.jpg

 

Мазкур битимнинг мақсади сайёрамизда глобал исишни индустриал ривожланиш давридаги ўртача ҳароратга нисбатан Цельсий шкаласи бўйича 2°С га сақлаб туриш ҳамда ҳароратнинг 1,5°С гача ўсишини чеклашга ҳаракат қилишдан иборат. Шунингдек, Битимда ривожланган мамлакатларнинг тараққий этаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унга мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларида қўллаб-қувватлаш мажбурияти юклатилган. 2020 йилда ривожланаётган мамлакатларнинг эҳтиёжлари ва устуворликларини эътиборга олиб, молиявий кўмакни 100 миллиард АҚШ долларига етказишга қарор қилинган. Ҳозирги вақтда махсус жамғарма умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ доллари бўлган 35 та лойиҳани молиялаштирмоқда. Уларнинг орасида Ўзбекистон ва Тожикистон учун Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги “Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг олдини олиш дастури” лойиҳасини молиялаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Ушбу грантнинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларга тенгдир.

 

zx860y484_2390893.jpg

 

Ўзбекистоннинг Париж битимида қатнашиш нафақат экологик муаммоларни бартараф этишга, балки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Хусусан, битимда қатнашиш инвестиция ресурсларини жалб қилиш ҳамда халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг кредитларини олиш учун индикатор ҳамдир. Мазкур битимга мувофиқ, Иқлим соҳасидаги ҳаракатлар келажакдаги савдо келишувлари учун шарт бўлиши ҳам мумкин. Франция ҳукумати Париж битимига аъзоликни Европа Иттифоқи савдо келишувларидаги муҳим элемент сифатида қабул қилиш таклифини билдирди. Бундан Европа Иттифоқи Париж битимини ратификация қилмаган ёки уни амалга оширмаётган мамлакатлар билан бошқа савдо-сотиқ қилинмаслигини англаш мумкин.

ЎзА

Киритилди: 14:31 03.10.2018. Ўқилди: 7544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!