Рафинья номи билан танилган бразилиялик ҳимоячи Марсио Рафаэл Феррейра де Соуза 39 ёшида фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи Sportv канали эфирида маълум қилди.
"Бу узоқ давом этган йўл эди. Авваламбор, менга ажойиб карьера берган Худога миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен қўлга киритган нарсаларимга эриша олишимни кутмаган эдим. Футболдаги барча орзуларимни амалга оширдим," - деди Рафинья.
Футболчи ўз фаолиятини ўз ватанида "Куритиба" клуби таркибида бошлаган ва ўша ерда якунлаган. У ҳаракат қилган жамоалар рўйхатида "Шальке-04", "Женоа", "Бавария", "Фламенго", "Олимпиакос", "Гремио" ва "Сан-Паулу" кабилар бор.
Рафиньянинг ҳисобида 7 та Германия чемпионлиги, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, шунингдек, бошқа йирик турнирларда ғалабалар бор. Шунингдек, у Бразилия терма жамоасида 4 та ўйинда майдонга тушган.