Трамп Барак Обаманинг ҳисбсга олиниши мумкинлигига ишора қилди.
Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида Обаманинг ҳибсга олиниши тасвирланган СИ ёрдамида ишланган видеосини тарқатди.
Ролик Обаманинг «Ҳеч ким, айниқса, президент қонундан устун бўлолмаслиги» ҳақидаги чиқишидан бошланади. Сўнг эса МРБ ходимлари уни қўлга олгани саҳналаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ Миллий разведкаси Обама маъмурияти 2016 йилги президентлик сайловларидан аввал ҳам, кейин ҳам Россия киберҳужумлар орқали сайлов натижаларига таъсир ўтказмаганини билгани, аммо бу маълумотни яширгани ҳамда «сайловга Россиянинг аралашуви» мавзусини Трампни обрўсизлантириш учун ишлатгани ҳақидаги ҳисоботни тақдим қилган эди.
Миллий разведка раҳбари Барак Обамани «АҚШ халқи иродасига қарши иш тутиш»да айблади.