Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бугунги ғайритабиий иссиқлик сабабли давлат муассасалари ёпилди

Бугунги ғайритабиий иссиқлик сабабли давлат муассасалари ёпилди

50 даражагача бўлган ҳаддан ташқари иссиқлик шароитида сув ва электр энергиясининг кескин танқислиги туфайли бугун Эронда давлат идоралари ва банклар ёпилди.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Ғайритабиий иссиқлик билан бир вақтда юзага келган сув-энергетика инқирози расмийларни Эроннинг қатор вилоятларида давлат идоралари ва банкларини ёпишга мажбур қилди.

EtemadOnline агентлиги маълумотларига кўра, бугун қуйидаги вилоятларда агентликлар ва банклар ёпилди:

• Теҳрон

• Хузистон

• Кирмоншоҳ

• Маркази (Марказий)

• Цистан ва Балучистон

• Ҳормозган

• Илом

• Қум.

Киритилди: 15:15 22.07.2025. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!