Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон таслим бўлдими? Уранни бойитиш жараёни тўхтатилгани эълон қилинди

Эрон таслим бўлдими? Уранни бойитиш жараёни тўхтатилгани эълон қилинди

Эронда уранни бойитиш АҚШ ядровий иншоотларга зарба берганидан кейин ҳали амалга оширилмаган, бироқ Теҳрон буни миллий ғурур масаласи деб ҳисоблаб, бу жараёндан воз кечмоқчи эмас.

Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арағчи Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

"Ҳозир тўхтатилди, чунки жиддий зарар етказилди", деди у. – Шу билан бирга, биз бойитишдан воз кечиш ниятимиз йўқ, чунки бу олимларимизнинг ютуғи, қолаверса, энди бу миллий ғурур масаласидир.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти ҳозирда ядровий иншоотларга етказилган зарар миқдори ва бойитилган уран захиралари ҳолатини баҳоламоқда.

Киритилди: 09:01 22.07.2025. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!