Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан ташкил қилинган "Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган Стратегияси" ҳамда мамлакатимиз футзал терма жамоасининг янги бош мураббийини таништириш маросими бўлиб ўтди.
Бунга кўра Ўзбекистон футзал эркаклар терма жамоаси бош мураббийлигига Нодир Элибоев тайинланди.