29 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30 март — “Zero WasteDay” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.
Маълумот учун, мазкур акция Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ташкил этилди.
Акция давомида атроф-муҳит жами 1 тонна 124 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда “Тозалик посбонлари” жамоаси биринчи ўринни (333 кг), “Полигончилар” жамоаси (176,55 кг) ва “Табиат музейи” жамоаси эса (161,5 кг) учинчи ўринни эгаллади.
Якунда энг кўп чиқинди тўплаган жамоалар тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Маълумот учун, акция давомида республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.