Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Рамазон ҳайити муносабати билан ўқиган байрам ваъзида Исроилни "Фаластин ҳудудидан йўқ қилиниши лозим бўлган" ва "Аллоҳнинг иродаси билан йўқ қилиб ташланадиган" "жинояткор гуруҳ" деб атади.
"Бу минтақада фақат битта қўғирчоқ куч мавжуд - у ҳам бўлса, порахўр босқинчи сионистик тузум," деди Хоманаий.
Унинг айтишича, "таниқли шахсларни ўлдириш сионистларнинг одатий усули бўлиб, бу АҚШ ва Ғарб ҳукуматлари ёрдамида амалга оширилмоқда."
"Агар улар (АҚШ ва Исроил) мамлакат ичида тартибсизлик чиқаришга уринса, Эрон халқининг ўзи уларга қақшатқич зарба беради," деди Олий раҳбар.