Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими 13 фоизга ошди

Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими 13 фоизга ошди

Ўзбекистон аэропортлари 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 12 миллион 663 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 миллион 457 минг нафар ёки 13 фоизга кўпдир.

Uzbekistan Airports компанияси маълумотига кўра, тўққиз ой давомида мамлакат аэропортларида 103 мингта авиарейсга хизмат кўрсатилган. Парвозлар сони йиллик ҳисобда 10 фоизга ошган.

Йўловчилар оқими бўйича энг юқори ўсиш Андижон аэропортида кузатилди. Бу ерда кўрсаткич 8,7 баробарга кўпайиб, 161 минг нафарга етди.

Компания мазкур ўсишни аэропортнинг 2025 йил 20 мартда реконструкциядан сўнг қайта очилгани ва ўтган йилги кўрсаткичлар нисбатан паст бўлгани билан изоҳлади.

Шунингдек, йўловчилар сони Термизда 48 фоизга, Урганчда 18 фоизга, Нукусда эса 17 фоизга ошди.

Термиз аэропортидаги ўсишга Умра дастури доирасидаги рейслар ва Flyadeal авиакомпанияси қатновларининг йўлга қўйилиши таъсир кўрсатган.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!