Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ушбу даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, ўзаро савдо ҳажми 11,3 млрд долларни ташкил этган. Кейинги ўринларда Россия — 8,1 млрд доллар, Қозоғистон — 3,3 млрд доллар, Туркия — 1,6 млрд доллар ва Афғонистон — 1,2 млрд доллар билан қайд этилган.
Шунингдек, Франция билан ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд доллар, Корея Республикаси билан 1,1 млрд доллар, БАА билан 928,7 млн доллар, Туркманистон билан 779,4 млн доллар, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Гонконг билан эса 776,8 млн долларни ташкил этган.
Шу тариқа, Хитой ва Россия Ўзбекистон ташқи савдосидаги энг йирик икки ҳамкор давлат бўлиб қолмоқда.