Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Иорданияда дафн маросими қонли фожиага айланди

Иорданияда дафн маросими қонли фожиага айланди

Иордания жанубидаги Карак вилоятида дафн маросими қонли фожиа билан якунланди. Номаълум қуролли шахслар черков атрофида тўпланган одамларга қарата ўт очиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, яна 28 нафар фуқаро жароҳатланди.

CNN маълумотига кўра, воқеа 23 октябрь куни Ҳмуд шаҳридаги Авлиё Георгий православ черковида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳужумчилар автомобиль билан келиб, ундан тушгач, маросим иштирокчиларини ўққа тута бошлаган. Отишма бир неча дақиқа давом этган.

Ҳодиса вақтида черков биноси ва унинг атрофида 150 нафардан зиёд одам бўлган. Тарқалган кузатув камераси тасвирларида қуролланган шахслар дастлаб кўчада ўқ узгани, кейин эса черков томон ҳаракатланганини кўриш мумкин.

Иордания хавфсизлик идоралари ҳужумчиларни қидириш ишларини бошлаган. Ҳозирча уларнинг шахси ва жиноятга нима сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!