"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Уго Санчес 2026 йилги "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан бири сифатида Килиан Мбаппени кўрсатди.
"Месси ва Роналду даври тугади. Энди навбат кимга? Ким танланиши мумкин? Мбаппе. Килиан мукофотга асосий даъвогарлардан бири. Барчаси рақобат ва футболчининг хизматларига боғлиқ", — деди Санчес AS нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ва Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. Шунингдек, у 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам энг кўп гол урган футболчига айланди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.