Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Uzbekistan Airways Ҳаж-2025 доирасида 8 шаҳардан Мадинага чартер парвозларини амалга оширади

Uzbekistan Airways Ҳаж-2025 доирасида 8 шаҳардан Мадинага чартер парвозларини амалга оширади

Uzbekistan Airways 13–28 май кунлари давомида “Ҳаж-2025” дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, зиёратчилар Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги халқаро аэропортлардан Мадина шаҳрига етказилади. Ушбу босқичда 6 267 нафар зиёратчи ҳаж сафарига жўнаб кетиши кўзда тутилган.

Ортга, яъни Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига қайтиш рейслари эса 12–29 июнь кунлари амалга оширилади. Бу босқичда 15 150 нафар зиёратчининг мамлакатга қайтиши режалаштирилган.

Uzbekistan Airways зиёратчиларнинг хавфсиз, қулай ва самарали ташувини таъминлаш мақсадида барча зарур чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистондаги 2025 йилги ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади.

Киритилди: 19:28 05.05.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!