Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Иш ҳафтаси расман қисқаради — маош ўзгармайди

Иш ҳафтаси расман қисқаради — маош ўзгармайди

Испания ҳукумати иш ҳафтасини 40 соатдан 37,5 соатга қисқартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Вице-премьер ва меҳнат ҳамда ижтимоий иқтисодиёт вазири Йоланда Диаснинг таъкидлашича, ушбу ташаббус мамлакатда меҳнат соҳасини модернизация қилиш, бизнесни ривожлантириш ва аҳоли бахтиёрлигини оширишга қаратилган.

“Бу норма Испанияни янада яхши томонга ўзгартириш, бизнес ва меҳнат соҳасини замонавийлаштириш ҳамда одамларни бироз бўлса-да бахтли қилиш йўлидаги қадамдир”, — деди Диас мамлакат вазирлар маҳкамасининг ҳафталик йиғилишида.

Маълумотларга кўра, ушбу янгилик маош қисқартирилмасдан амалга оширилади ва тахминан 12,5 миллион нафар ишчини қамраб олади. Испания аҳолиси 48 миллион нафарни ташкил қилади.

Энди мазкур қонун лойиҳаси маҳаллий парламентда кўриб чиқилади. Йоланда Диас бу қонун 2025 йил охиридан кечикмасдан кучга кириши кераклигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 17:49 06.05.2025. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!