Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Озарбайжон фирибгар Ўринбоевни чиқариб юборди

Озарбайжон фирибгар Ўринбоевни чиқариб юборди

Озарбайжон Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 2000 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Саидкамол Ўринбоевни жиноий жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантирди.

Озарбайжон Бош прокуратураси маълум қилишича, Ўзбекистонда сезиларли зарар етказиб фирибгарлик содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган Ўринбоев жорий йилнинг февраль ойида Озарбайжонда аниқланиб, қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2002 йил 7 октябрдаги "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенция асосида айбланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва у Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизматининг махсус конвойи кузатувида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига топширилди.

Киритилди: 21:07 06.05.2025. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!