Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рамзан Кадиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради

Рамзан Кадиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров ўз лавозимидан озод этилишини сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда “Чечня сегодня” хабар берди.

Журналистлар Рамзан Кадировдан унинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида сўрашди.

"Мен ҳам бу миш-мишларни эшитдим. Улар турли хил нарсаларни ёзадилар. Аксинча, мен лавозимимдан бўшатишни ўзим сўрадим. Бошқа раҳбарда ўз ташаббуси, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади", — дея маълум қилди Чеченистон раҳбари.

Кадиров бу масалани фақат Россия Федерацияси президенти президенти ҳал қилишини билдирди.

"Мен Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимида қолиш ёки қолмаслигим бўйича қарор қабул қилмайман. Мен фақат сўрашим ёки таклиф билдиришим мумкин. Лекин қандай гапирсам ҳам, қандай сўрасам ҳам, бундай қарорни фақат бир киши қабул қилади - Олий Бош қўмондонимиз, Россия президенти Владимир Владимирович Путин! Мен пиёда аскарман! Фақат берилган буйруқни бажараман!", — дея таъкидлади Кадиров.

Киритилди: 19:10 06.05.2025. Ўқилди: 1149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!