12 ноябрь куни Россияда муҳожир қизлар ўртасида ўтказилган гўзаллик танлови якунланди, деб хабар берди "Ахбор" портали.
Россия муҳожирлар федерацияси томонидан ташкил этилган гўзаллик танловида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Молдова, Ўзбекистон, Туркманистон ва ҳатто Афғонистондан келган икки юздан зиёд қизлар иштирок этишган.
Биринчи босқичлар онлайн овоз бериш орқали ўтказилган ва 12 иштирокчини ўз ичига олган финал якка тарзда бўлиб ўтган. Натижада, Екатеринбургда яшовчи асли тожикистонлик Фотима Каладорова энг гўзал қиз деб топилган. Қирғизистондан келган муҳожир Камила Полотбекова эса иккинчи ўринни забт этган.
Қайд этилишича, Фотима Каладорова Россияда яшовчи тожикистонлик муҳожирлар оиласида туғилган.