Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўтган беш ойда Қашқадарёдаги 551 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Ўтган беш ойда Қашқадарёдаги 551 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Шу билан бирга, содир этилаётган ҳар учта жиноятдан биттаси вилоят марказидан узоқда жойлашган, туристлар кўп ташриф буюрадиган Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрига тўғри келаётгани қайд этилди.

Масъулларга маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган “ички ишлар органлари минтақавий бошқарув тизимини” жорий этиш топширилди.

Бунда вилоят ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризм бўйича тизими Шаҳрисабз шаҳрида жойлашади ва ушбу 5 та туманда жиноятчиликни жиловлашга масъул бўлади.

Ҳозирда Қашқадарёда 5,5 минг ишсиз ёшлар бор. Яна 36,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келаяпти.

Ёшларни “Ёшлар бизнеси” дастури, 13 минг нафар олийгоҳ битирувчисини “Келажакка қадам” дастурига қамраб олиб, уларнинг тадбиркорлиги ва бандлигига кўмаклашиш топширилди. Яна 5 минг ёшлар қишлоқ хўжалигида даромадли бўлади.

Киритилди: 15:18 20.06.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!