Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.
Мазкур ҳайдовчи қоидаларни қўпол равишда бузгани етмаганидек, уларни ўз вақтида тўлашни ҳам унутган ва транспорт воситасини яшириб қўйган.
Жарималар эса, асосан тезликни ошириш, тўхташ қоидаларига риоя қилмаслик, йўл белгиларига эътиборсизлик...
Қоидабузар отахоннинг йўллардаги «ҳаракати» чекланди – автомашина МИБ Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жарима майдонига жойлаштирилди.