Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил 25 давлатга қарши чиқди

Исроил 25 давлатга қарши чиқди

Исроил 25 давлатнинг Ғазо секторида сўзсиз ва доимий ўт очишни тўхтатиш чақириғини рад этди.

Бу ҳақда Исроил ТИВ хабарида айтилган.

"Ушбу баёнот ҳақиқатдан ажралган ва Хамасга ёлғон сигнал беради”, — дея таъкидлайди нашр.

Исроил томони барча даъво ва талаблар гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув йўқлиги учун масъул бўлган ягона томон – ҲАМАС ҳаракатига қаратилиши кераклигини таъкидлайди. Исроил Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Хамас Исроил аввалроқ маъқуллаган сўнгги ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 25 давлат ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг тенглик, тайёрлик ва инқирозни бошқариш бўйича комиссари Ажа Лабиб Исроилни Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга чақириб, анклавдаги гуманитар сиёсатини қоралаган қўшма баёнот қабул қилган эди. Ҳужжатни Буюк Британия, Австралия, Канада, Франция ва Италия имзолади. Шу билан бирга, Исроилнинг Европадаги бир қатор иттифоқчилари, жумладан, Германия, Чехия, Венгрия ва Словакия ҳужжатга қўшилишдан бош тортди.

Киритилди: Бугун 07:15. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!