Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Россия билан бўлажак музокараларда нималарни ҳал қилмоқчи?

Зеленский Россия билан бўлажак музокараларда нималарни ҳал қилмоқчи?

Россия билан музокаралар чоғида Украина янги маҳбус алмашинувини тайёрлаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Учрашув кун тартиби биз учун тушунарли – маҳбусларни қайтариш, Россия томонидан ўғирлаб кетилган болаларни қайтариш ва етакчилар йиғилишига тайёргарлик кўриш", — деб ёзади у ва музокараларда катта динамика зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Зеленский Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Россияга келаси ҳафта музокараларнинг учинчи раундини ўтказишни таклиф қилганини маълум қилган эди.

ТАСС манбасининг хабар беришича, янги тур 24-25 июль кунлари Истанбулда бўлиб ўтиши мумкин.

Киритилди: 07:00 22.07.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!