Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик блогер пичоқланди (фото)

Ўзбекистонлик блогер пичоқланди (фото)

Бироқ воқеа тафсилотлари номалумлигича қолмоқда.

Машҳур спорт блогери Азиз Ҳасанов (ижтимоий тармоқларда танилган номи aziz_estet) 21 июлга ўтар кечаси пичоқлангани ҳақида ўзи хабар берди. У шахсий саҳифасида жароҳатланган оёғининг суратини жойлаб, ҳолат юзасидан қисқа изоҳ билан бўлишди.

"Оила ташвишини ҳақиқий зиммасига олган эркакни ҳаётида ҳамма нарса бўлиши мумкин… Насиб ўртада қолди. Демак, шундай бўлиши керак экан,”— дея ёзган у.

Фотосуратда Ҳасановнинг оёғида чуқур жароҳат кўриниб, кейинги расмда эса унинг оёғи тиббий боғлам билан ўралган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда унинг издошлари орасида хавотир уйғотди. Кўплаб изоҳларда унга шифо тилаб ёзилган.

Ҳозирча пичоқлаш ҳолати қаерда ва қандай шароитда содир бўлгани, жиноятчи ёки жиноятчилар қўлга олинган-олинган эмаслиги ҳақида расмий маълумотлар берилмади.

Маълумот учун, Азиз Ҳасанов спортга оид контентлари билан машҳур бўлиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга.

Ўзбекистонлик блогер пичоқланди (фото)

Манба: Даракчи.уз

Киритилди: Бугун 11:16. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!