Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Урушдан кейин Ғазо секторини 15 нафар фаластинлик технократлар гуруҳи бошқаради

Урушдан кейин Ғазо секторини 15 нафар фаластинлик технократлар гуруҳи бошқаради

Associated Press нашри бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулъаттийга таяниб хабар бермоқда.

"Номзодлар аллақачон танлаб олинган, шунингдек, Исроил томонидан текширилган. 15 кишидан иборат “маъмурий қўмита” барча фаластинлик фракциялар, жумладан, ҲАМАС томонидан ҳам маъқулланган", — дея изоҳ берди ТИВ раҳбари.

Абдулъаттийнинг сўзларига кўра, ҲАМАС Трампнинг тинчлик режасини қўллаб-қувватлайди ва “ўтиш даври”да ҳеч қандай рол ўйнамайди. Ўз навбатида, Исроил тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун гуманитар ёрдам оқимини ва жойлардаги маъмурий қўмита ишини таъминлаб, Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш шартларини бажариши керак.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторини тиклаш учун "Тинчлик кенгаши”ни тузишни таклиф қилган эди. Трамп ушбу кенгашга ўзи раҳбарлик қилмоқчилигини билдирган.

Киритилди: 20:55 15.10.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!