Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ургутга Шабнами Сурайё келдими?

Ургутга Шабнами Сурайё келдими?

Ўтган ҳафта Ургутда “шанба куни амфитеатрга Шабнами Сурайё келармиш”, деган гап тарқалди.

Ҳақиқатдан ҳам 20 июль куни Ургут туманига Тожикистон Республикасининг Панжикент туманидан меҳмонлар келди.

Туман раҳбари бошчилигидаги гуруҳ таркибида панжикентлик тадбиркорлар, фермерлар, маданият ва санъат ходимлари, зиёлилар бор эди.

“Чегара билмас дўстлик” деб номланган фестивали иштирокчилари “Жартепа” чегара постида тантанали кутиб олингач, Ургут истироҳат боғида ташкил этилган туман тадбиркорлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Икки қўшни туман тадбиркорлари ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.

Шундан сўнг боғдаги амфитеатрда Ургут ва Панжикент туманлари санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Шабнами Сурайё келмаган бўлса ҳам, Тожикистонда машҳур бошқа санъаткорларнинг қўшиқлари ургутлик санъат ихлосмандларига манзур бўлди.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 21:30 22.07.2019. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!