Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган қарийб 2,4 трлн. сўм маблағ мақбуллаштирилди

Ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган қарийб 2,4 трлн. сўм маблағ мақбуллаштирилди

Ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган қарийб 2,4 трлн. сўм маблағ мақбуллаштирилди.

АОКАда Бош прокуратура масъул ходими Мансур Рўзимов иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди:

Жорий йилнинг ўтган даврида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 2.051 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 946 та ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларидаги 4.425 та, “Ташаббусли бюджет” дастурларидаги 4.169 та объектларда қурилиш - таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши ва ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ҳар бир объект мониторингга олиниб тизимли назорат ўрнатилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 февралдаги ПҚ - 65 - сон Қарорига асосан янги ташкил этилиши белгиланган “Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси” давлат муассасаси фаолиятини тезкорлик билан йўлга қўйиш ва вазифалар ижросини таъминлашда кўмаклашилди.

Хусусан, Қарор ижроси доирасида:

режа - жадвалга асосан ҳудудларда ўрганишлар ташкил этилиб, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм,

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон

Республикасидаги объектлар жойига чиққан ҳолда текширилди;

– юклатилган вазифалар ижросини “республика – вилоят – туман” даражасида кунлик муҳокама қилиш ва масъуллар томонидан

кўтарилган масалаларни ҳал этиб бориш йўлга қўйилди;

– Қарор билан жорий этилган янги тартибга мувофиқ

Компания томонидан марказлашган тартибда харид қилинадиган

400 дан ортиқ асосий қурилиш материаллари, жиҳозлар ва кон-струкциялар ва 13 мингдан ортиқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

рўйхати шакллантирилиб, Ҳукумат штабига тақдим этилди;

– дастурга киритилган 747 та объектнинг лойиҳа - смета ҳуж-жатлари замонавий ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, эксплуатация харажатларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида янгидан ишлаб чиқилди;

– таълим соҳаси объектлари қурилиши белгиланган ҳудудларда жойлашган 144 та яроқсиз бино - иншоотлар тўлиқ буздирилди;

– қурилишга тўсқинлик қилувчи 569 та дарахтнинг кўчириш масаласи ҳал этилди.

Дастурлар ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Республиканинг барча ҳудудларида ўрганишлар олиб борилди.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида дастурдаги лойиҳаларнинг қиймати асоссиз оширилмаслиги ва бюджет маблағларини тежашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ўрганишларимиз натижасида лойиҳа ҳужжат-ларига асоссиз киритилган салкам 2,4 трлн. сўм маблағ мақбуллаштирилди.

Иқтисод қилинган маблағлар аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ва қўшимча ишлар бажаришга йўналтириш чоралари кўрилди.

Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5 млрд. сўмлик ҳамда 138 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4 млрд. сўмлик ишлар бартараф эттирилди.

Умуман, соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқо-

нуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79 та протест келтирилди,

қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360 та тақдимнома киритилди, 1 104 нафар шахс инти-зомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 799 нафари расман огоҳлантирилди.

Аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилиб, 90,1 млрд сўмлик зарар ундирилиши таъминланди ҳамда 9 823 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Таҳлиллар давомида аниқланган тизимли муаммоларни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар таёрланиб, Ҳукуматга 5 та норматив - ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари киритилди.

Киритилди: 10:51 09.07.2024. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!