Бугун 27 январь, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Урганчда ўзининг танишини ёғоч билан уриб ўлдирган фуқаро 13 йилга қамалди

Урганчда ўзининг танишини ёғоч билан уриб ўлдирган фуқаро 13 йилга қамалди

Урганч туманида яшовчи, 41 ёшли Қ.С. ўрта маълумотли, турмуш ўртоғи билан ажрашган, 1 нафар фарзанднинг отаси. Мунтазам спиртли ичимлик ичиб, жанжал кўтариб, қўшниларининг тинчлигини бузиб келган. Жиноят содир бўлган куни Қ.С. уйи олдида маст ҳолатда турганида таниши Р.А. ни кўриб, спиртли ичимлик олиб беришини талаб қилган ва ўзаро жанжаллашган. Шундан сўнг ёғоч бўлагини олиб, Р.А.нинг орқа елкасига урган. Р.А. унинг тажовузидан қутулиш мақсадида қочганида ортидан бориб, ёғоч бўлаги билан уриб йиқитган ва бошига бир неча маротаба қасддан уриб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судида кўрилган ишда Қ.С. Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 14:50 14.01.2022. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2)