Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

A A A
Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди, деб ёзади daryo.uz.

Маълум бўлишича, Зоир Мирзаевга ўзини Президент администрациясида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритишини айтган аёл вилоят ҳокимига учта хат олиб борган.

Хатларнинг бирида 2016 йилда давлат раҳбарининг набираси АҚШда гаровда ушлаб турилгани ва жиноятчилар томонидан 700 минг доллар талаб этилаётгани ҳамда вилоят ҳокими бу пулларни топиб бериши лозимлиги айтилган бўлса, иккинчи хатда бу пулларни олиб келиш учун Софиева номига берилган ишончнома, учинчи хат эса бу ҳақда сир сақлаш келишуви хати эди, дейилади кўрсатувда.

Бу қилмишни амалга оширган аёл терговчининг “Сизга бу ғоя қаердан келди?” деган саволига:
“Президент номидан ҳокимдан пул сўрасам, менга ишонади деб ўйладим”, деб жавоб берган.

— Бу пулга уй олмоқчи эдим. Ойим касал: Исроилга олиб бориб даволатмоқчи эдим. Ўзи менга бунча пул керак эмасди. Ҳар ҳолда президент номидан боряпман, кам пул сўрасам, уят бўлади деб ўйладим, — дейди терговда кўрсатма берган аёл.

Шунингдек, терговчи аёлдан “Нега айнан Самарқанд вилоятини танладингиз?” деб сўрайди.

— Анча вақт вилоят ҳокимларини ўргандим. Энг мос келгани Зоир Тоирович бўлди. Юзидан нур ёғилиб турибди, истараси иссиқгина киши. Яхши одам экан деб ўйладим. Қолаверса, Самарқанд катта вилоят. Уларда 700 минг доллар бўлади, деб қалбаки ҳужжатларни ясаашга киришдим, — дейди у.

Президент номидан вилоят ҳокимига хат ёзиб, ундан пул ундиришга уринган ўқитувчи аёлга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик)нинг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва жарима қўлланилган.

Киритилди: 16:45 14.06.2025. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!