Самарқанд вилоятида хонанда Зебойи Жаҳон ўлдирилди, жиноятда унинг турмуш ўртоғи гумон қилинмоқда.
Бу ҳақда "Миллий" телеканалининг "Миллар" кўрсатуви маълум қилди.
Унга кўра, фожиа Тайлоқ туманида 26 июль куни хонанданинг турмуш ўртоғи фарзандларини кўргани келганида содир бўлган. Эр ва хотин ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада аёлни эри бўғиб ўлдирилгани тахмин қилинмоқда. Қайд этилишича, Зебойи Жаҳон уч фарзанднинг онаси бўлган.
Дастурда, шунингдек, Республика Бош прокурори матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, эркак қўлга олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган.