Польша ҳудуди 2022 йилдан бери биринчи марта 68 гектарга қисқарди. Бу ҳақда республика Бош статистика бошқармасига (GUS) асосланиб Газета.пл нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Польша ҳудуди 2022 йилдан бошлаб кенгайиб келаётган эди, аммо 2025 йилда қисқариш бошланган. Ўзгаришлар 11 та войводликка (ҳудудий бирлик) таъсир кўрсатган. Энг катта қисқариш Ғарбий Помераниа войводлигида содир бўлган бўлиб, 35 гектарни ташкил қилган. Ғарбий Помераниа ва Помераниа войводликларида эса Болтиқ денгизи қирғоқлари бўйлаб жойлашган чегаралар денгизнинг бошланғич чизиғига мослаштирилган.
Польша ҳукумати қирғоқбўйи ҳудудларининг расмий чегараларини ҳақиқий денгиз чизиғига мослаштириш мақсадида мамлакат ҳудудини расман қисқартиришга қарор қилди. Бундай ўзгартиришлар геодезик тадқиқотлар маълумотлари асосида амалга оширилган.