Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "Рафиқам Путинни яхши кўради"

Трамп: "Рафиқам Путинни яхши кўради"

АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп Россия етакчиси Владимир Путинга ижобий муносабатда эканини айтди.

Трамп New York Post нашрига берган интервьюсида АҚШ биринчи хонимининг Россия президентига муносабати ҳақида гапирди.

"Биз Путинни биламиз ва у уни яхши кўради" - деди Америка етакчиси

Аввалроқ Трамп биринчи хонимнинг Украина масаласида нейтрал позициясини қайд этган эди. Унинг сўзларига кўра, Мелания қон тўкилиши ва одамларнинг қурбон бўлишига чек қўйиш тарафдори. Шу билан бирга, баъзи нашрлар Трампнинг рафиқаси президентнинг Россия билан муносабатлардаги стратегиясини ўзгартириш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Киритилди: 10:00 30.07.2025. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!