Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганми?

Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганми?

Ерда инсониятнинг одатий ҳаёт тарзига, денгиз ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсига ҳамда глобал экотизимларга хавф туғдирадиган иккита янги иқлим мавсуми пайдо бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот давомида шундай хулосага келинган.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи огоҳлантиришича, глобал иқлим тақвимига инсон фаолияти туфайли юзага келган иккита янги мавсум — тутун мавсуми ва чиқинди мавсуми аллақачон мустаҳкам ўрнашиб олган. Бу ҳодисалар экотизимларни издан чиқармоқда, миллионлаб одамлар саломатлигига хавф туғдирмоқда ва аллақачон ҳар йилги ҳодисага айланиб улгурган.

Таъкидланишича, тутун мавсуми ҳар йили июндан сентябргача жануби-шарқий Осиёни қамраб олади. Бунинг асосий сабаби Индонезия ва Малайзияда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун тропик торфзорларнинг оммавий ёндирилишидир.Шунга ўхшаш ҳодисалар қишда Ҳиндистоннинг шимолида кузатилади, у ерда ҳосил қолдиқларини ёқиш Дивали байрами билан бир вақтга тўғри келади.

Чиқиндилар мавсуми Балида декабрдан мартгача кузатилади, бу пайтда муссон шамоллари ва океан оқимлари пляжларга тонналаб пластик чиқиндиларни олиб келади. Бундай ҳолатлар Филиппин, Таиланд ва АҚШнинг шарқий қирғоқларида, айниқса ёзда, кучли ёмғирлар ва дарё оқими пластикни океанга олиб кетганда қайд этилган.

Киритилди: 23:25 29.07.2025. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!