Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионларига қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионларига қарши ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Championat.asia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Темур Кападзе жамоаси ноябрдаги FIFA кунларида Уругвайга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 1930 ва 1950 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган Уругвайга қарши беллашувлардан бири Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Иккинчи ўйин эса Осиё қитъасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси бунгача Уругвай билан икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказган ва ҳар иккала ўйинда ҳам 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Биринчи учрашув 2018 йилда Монтевидео шаҳрида, иккинчиси эса 2019 йилда Хитойда бўлиб ўтган.

Киритилди: 23:54 29.07.2025. Ўқилди: 6301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!