Исроилнинг етакчи нашри Israel Hayom чоп этган мақолада Греция ва Жанубий Кипрни Шимолий Кипрни «банд этиш» операциясида Исроилга ёрдам беришга чақирди. Бу таҳликали чақириқ жамоатчиликда жиддий эътирозларга сабаб бўлди.
🗣 Мақолада шундай дейилади: «Агар ушбу ҳудуддан хавф даражаси танқидий нуқтага етса, Исроил ўз стратегиясини ўзгартиришга мажбур бўлади. Греция ва Жанубий Кипр билан ҳамкорликда, оролнинг шимолий қисмини озод этиш бўйича операция тайёрланиши керак».
1974 йилда турк-киприқ жамияти ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган «Тинчликни таъминлаш операцияси» мақолада «босқин» деб аталиб, Турк Республикаси Шимолий Кипр (ТРШК) «халқаро ҳеч кимники бўлмаган ер» сифатида тасвирланган. 400 минг турк-киприқнинг ҳуқуқлари эса умуман тилга олинмаган.
Мақолада ТРШК гўёки ҲАМАС ва Эроннинг Ислом инқилоби корпусига қарашли «Ал-Қудс кучлари»нинг фаолият марказига айлангани ҳақида иддаолар келтирилган. «Исроил армиясидаги ҳужжатлар»га таянилгани айтилса-да, бу маълумотларнинг ҳаққонийлиги шубҳали.
📄 Ушбу даъволарга қарамай, мақолада илгари сурилган «Посейдоннинг ғазаби» деб номланган режа, аслида, Исроилнинг ўз геосиёсий мақсадларини амалга оширишга уринишидек кўринади.
❗ Мутахассислар бундай риторикани эҳтимолий тажовузни оқлаш ва минтақада янги можаролар келиб чиқишига шароит яратиш деб баҳолашмоқда.