Исроил Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг Фаластин давлатини тан олиш режалари ҳақидаги баёнотини рад этади.
Бу ҳақда Исроил ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
"Исроил Буюк Британия бош вазирининг баёнотини рад этади. Франциянинг ҳаракатлари ва ички сиёсий босимдан сўнг Британия ҳукумати позициясининг ўзгариши энди ХАМАС учун мукофот бўлиб, Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш ҳаракатларига зарар етказади", - дейилади расмий баёнотда.
Аввалроқ Стармер, агар Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини тўсишда давом этса ва анклавдаги ҳарбий операцияни тўхтатмаса, Буюк Британия БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрь ойида бўладиган сессияси олдидан Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини маълум қилганди.